Демократия, қонун устуворлиги ва шахс эркинлиги НАТО амал қиладиган асосий қадриятлар ҳисобланади, деб айтди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс парламент ассамблеясининг Истанбулда ўтаётган 62-сессиясида.

Столтенберг ўз нутқида Туркияда Фатҳулла Гуленнинг террорчилик оқимига аъзо ҳарбийларнинг 15 июлдаги давлат тўнтарувига уриниши мавзусига ҳам тўхталиб ўтди.

"Турк халқига жасорати ва демократияга содиқлиги учун миннатдорчилик билдирмоқчиман", деб айтган Столтенберг.

Столтенберг нутқи давомида сентябрда Туркиянинг Буюк миллий йиғилишига (парламент) ташриф буюриб, у ерда фитначиларнинг ҳаракатлари оқибатида жиддий шикастланган парламент залини кўздан кечирганини эслатиб ўтди.