Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг сўзларига кўра, жойлардаги маҳаллий мулозимлар ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ислоҳотларга қаршилик кўрсатмоқда, деб хабар қилмоқда КазТАГ.

«Маҳаллий бошқарув органларига ҳисобот топширувчи маҳаллий полиция хизмати йўлга қўйилган. Ички ишлар вазирлигини шундай йўл тутишга мажбур қилиш ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Шу ердан, Остонадан Қозоғистонни бошқараман, дея тўсқинлик қилмоқчи бўлишади», - деган Назарбоев Республика судъялари VII съездида. 

«Агар, мен белгилаб берган ислоҳотлар бажарилмас экан, ислоҳотларни охирига етказиш учун мулозимларни алмаштириш лозим бўлади», - дея қўшимча қилган Қозоғистон раҳбари. 

Назарбоевга кўра, нафақат, ички ишлар вазирлиги, балки бошқа идораларнинг ҳам  шуғулланадиган муаммолари ва вазифаларининг кўлами кенг.