Нидерландияда одам билан бирга ҳавода ҳаракатлана оладиган учар беланчак (гамак) ихтиро қилинди. Беланчак ҳавога иккита дрон ёрдамида кўтарилади. Бу гамакнинг одам билан бирга парвоз қилаётгани видеосини YouTube’да Нидерландиянинг Centraal Beheer суғурта компанияси жойлаштирди. Бу суғурта компанияси мижозларига айнан шундай ҳордиқни таклиф қилмоқда.