Нигериялик футболчи Харрисон Чинеду велосипедда бошига тўпни муаллақ сақлаган ҳолда 103 км. масофани босиб ўтди. Бу унинг Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олишига сабабчи бўлади, дея хабар бермоқда AFP.

«Мен рекорд ўрнатдим ва бу менга тегишли эканидан жудаям бахтиёрман. Бу натижани Гиннеснинг рекордлар китоби маъмуриятига жўнатдик. Натижани кутамиз», — деган Чинеду.

2016 йилнинг мартида Чинеду 48,04 км масофада тўпни бошида ушлаб пиёда йўл босиб ўтиб рекорд ўрнатганди, аммо бу рекорд тезда янгиланганди.