АҚШнинг соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ва Нью-Жерси полицияси йўқолиб қолган самолётни қидирмоқда. Штат матбуот хизмати маълум қилишича, самолёт Басс-Ривер табиат боғида фалокатга учраган бўлиши мумкин.

"Икки ўриндиқли самолёт Мэриленд штатидаги Солсберидан кеча ҳавога кўтарилган ва Оушен округига йўл олган. Самолёт ўтган кеча манзилга жадвал бўйича етиб келмаган, учувчи билан боғланишга уринишлар бесамар бўлган", дейилмоқда маҳаллий полициянинг фейсбукдаги саҳифасида.

Қидирувлар учувчининг мобиль телефони сигнали қайд қилинган жойда олиб борилмоқда. 

Айни вақтда полиция воқеанинг бошқа тафсилотларига эга эмас.