Россия жиддий ҳарбий кучга эга бўлса-да, глобал миқёсдаги муаммоларни ҳал этиш билан АҚШ шуғулланади. Америка етакчиси Барак Обама ОТИҲ саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида шундай фикрларни билдирган. Анжуман Оқ уйнинг YouTube саҳифасида жонли равишда эфирга узатилган. 

Обама Россия хусусида фикр билдирар экан, уни «жуда муҳим ҳарбий қудратли давлат» деб атаган. Шу билан бирга, у мисол тариқасида икки давлатни таққослаб, Москва Гаитини «Мэттью» тўфонидан кейин қандай тиклаш ҳақида қайғурмаслигини таъкидлаган. «Буни биз қиламиз ва бу фахр билан кўтаришимиз лозим бўлган оғир юкдир», — деган АҚШ раҳбари. 

Обама Хитой хусусида ҳам фикр билдирар экан, Пекин маъмурияти Париж иқлим келишувини шакллантиришга муносиб ҳисса қўшганини қайд этиб, бироқ мазкур шартномага 200га яқин давлат қўшилгани ХХР хизматининг самараси эмаслигини таъкидлаган.