Америка Қўшма Штатлари президенти Барак Обаманинг баёнот беришича, у Украина шарқидаги вазиятни ваколат муддатлари поёнига етгунча ҳал этишни хоҳлайди, дея хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

«Мен Путин билан Украина ҳақида гаплашдим ва Минск келишувларини бажариш зарурлиги ҳақида сўз юритдим. Мен унга, муддатим якунлангунча ушбу ишни якунлаш мақсадида музокарачиларига биз билан, Франция, Германия, Украина билан ишлашга кўрсатма беришга чақирдим», — деган Обама. 

Аввалроқ, Владимир Путин ва Барак Обама Перуда бўлиб ўтган ОТИҲ саммити аввалида учрашгани хабар қилинган эди. Улар мажлислар залида суҳбатлашишган. Ўзаро мулоқот чоғида Владимир Путин Барак Обамани исталган вақтда Россияга келишга чақирган.