"Хендрик Моторспортс" жамоаси пойгачиси АҚШда ўтказиладиган нуфузли NASCAR автомобиль пойгасининг 7 карра чемпиони бўлди.

Пойганинг Майамида ўтган финал баҳсида (чемпионат плей-оффи) чемпион унвони учун 4 пойгачи – Жонсон, Жоуи Логано ("Пенске"), амалдаги чемпион Кайл Буш ва Карл Эдвардс ("Жо Гиббс Рэйсинг") кураш олиб борди. Бу босқичда маррага энг биринчи бўлиб етиб келадиган пойгачи мавсум ғолиби бўларди.

Жонсон маррага биринчи бўлиб, Логано тўртинчи, Буш эса олтинчи бўлиб келди. Эдвардс маррага 9 айлана қолганда етакчилик қилаётган бир паллада Логано билан тўқнашувдан кейин курашдан чиқиб кетди.

Жонсон учун бу унвон фаолиятидаги еттинчиси бўлди. Аввал у 2006-2010 йиллар давомида ва 2013 йилда чемпион бўлган. 41 ёшли Жонсон унвонлари бўйича NASCAR афсоналари Ричард Петти ва Дэйл Эрнхард билан тенглашиб олди.