Роналду ижросида каминг-аут бўлгани қанчалик ҳақиқат? Tribuna.Uz буни фактлар орқали аниқлашга уринади.

Ҳозирча йўқ. Футболчи ҳозирча бирор жойда омма олдида чиқиш қилиб бу ҳақда гапиргани йўқ. Тан олиб айтгани ҳам йўқ. Испаниянинг асосий 3та спорт нашри (Marca, AS ва Sport) бу ҳақда ҳаттоки бир қатор сўз ҳам битмади.

Унда бу иқтибос қаердан келиб чиқди?

Испан радиоси Cope бугун жойлаштирган подкастга Роналду ўзига ноодатий жинсий ориентацияси ҳақида айтган Кокега буни тан олгани ва шунда ҳам ундан бой экани билан жавоб қайтаргани ҳақида хабар берувчи сарлавҳа қўйди.

Хабарда айтилишича, бу гапларни Роналду ўйин тугагач дарҳол «Атлетико» стадиони кийим алмаштириш хонасида шерикларига гапириб берган.

Радио ушбу гапларни журналист Хуанму Кастаньога асосланиб тақдим қилган. Журналист ўз навбатида бу ҳақда «Роналдунинг жамоадаги аноним» танишидан эшитганини айтган.

Можаро қандай юзага келди?

«Атлетико» — «Реал» иккинчи бўлимида Роналду Кокенинг ортидан туртиб юборди. Sport.es талқинига кўра, ҳакам бу ҳолатга эътибор бермаган, бироқ футболчилар тортишиб қолгач,уларнинг иккаласини ҳам огоҳлантирган.

Унда қайси асосларга кўра, Роналду бесоқолбозлик одати билан айблаб келинади?

Энг машҳур тарих бу — A Bola нашри томонидан «Реал» президенти Флорентино Переснинг Роналдуга ўртоғи Бадр Харини кўргани Марокашга боришини тақиқлаганда пайдо бўлган. Одатда португалиялик футболчи ҳар ҳафта ўйинлардан кейин самолётига ўтириб Африкага борган ва бир неча соатни ўртоғи билан ўтказиб қайтиб келарди. Ундан бир неча кун олдин марокашлик жангчи қўлида Роналдуни (худди севган қизини кўтариб олгандек) қўлига кўтариб турган расмини ижтимоий тармоқларда эълон қилади. Бу сурат ҳозирга келиб Харининг инстаграмидан ўчириб ташланган.

Бундан ташқари, яна бир шубҳали факт борки, Роналду ўзининг ўғлини асл онаси кимлигини яшириб келади. Роналду билан оммага маълум ҳолатда ишқий муносабатда бўлган сўнгги аёл россиялик модельер Ирина Шейкдир. Улар 2015 йилда ажрашган. Ўшанда Шейк ажрашишига сабаб сифатида «Менга ҳақиқий эркак керак эди», дея Роналдунинг ҳақиқий эркак эмаслигига ишора қилиб ўтган.

Тахминлар, дарахтнинг учини қимирлатган шамоллар кўп. Энг кучлиси айнан бугунги хабардан кейин бўлди. Лекин ҳозирча бундан ортиғи ҳақида маълумотлар йўқ.