Россия Марказий банки 22 ноябрь куни учун ўрнатган курсга кўра, доллар курси 74 копейкага арзонлади ва 64,36 рублга тушди. Ўз навбатида евро курси ҳам 63 копейкага арзонлаб, 1 евро 68,36 рублга тенг бўлмоқда.

Москва биржасида маҳаллий вақт билан соат 14:15да Америка валютаси 42 копейкага арзонлаб, 64,29 рублгача тушган. Евро эса 75 копейка арзонлаб 68,30 рублга тенг бўлиб турибди.

Brent маркасидаги нефтнинг 1 баррели нархи 47,76 доллар (+2,09 фоиз).