Собиқ қозоғистонлик боксчи, ҳозирда Германияда яшайдиган боксчи Эдуард Гуткнехт британиялик боксчи Жорж Гроувзга қарши жангдан кейин шифохонага тушиб қолди. Жанг ҳакамлари ғалабани очколар бўйича Гроувзга беришди. 34 ёшли Гуткнехт эса жангдан сўнг кийиниш хонасида ҳушини йўқотган.

Боксчи дарҳол шифохонага олиб борилган ва у ерда зудлик билан операция қилинган. Шифокорлар боксчининг ҳолатини барқарорлаштириш мақсадида уни сунъий кома ҳолатига киритишга қарор қилишган, деб ёзмоқда L'Equipe нашри.

Гуткнехт Қозоғистонда туғилган. Профессионал рингда 36 та жанг ўтказиб, улардан 30 тасида ғалаба қозонган, 5 тасида мағлуб бўлган ва бир жангни дуранг билан якунлаган.