Швециянинг   Гётеборг шаҳрида 20 ноябрь кечки пайт автомобиль портлаши оқибатида бир киши жароҳат олди. Портлаш ўқотар қуролдан отишлар билан бирга кечган, деб хабар бермоқда маҳаллий Göteborgs posten нашрига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Полиция шаҳардаги Васастан микротуманининг бир қисмини қуршаб олган.

"Бир киши воқеа жойидан жароҳатлар билан ўзи шифохонага етиб борган. Биз ҳозирча жароҳатлар қанчалик жиддийлигини билмаймиз", деб маълум қилган полиция вакили Роберт Эд.