АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп унинг оиласи кенжа ўғли Бэррон Нью-Йоркдаги ўқишини ташлаб, уни бошқа ерда давом эттиришига қарши чиқаётганлигини маълум қилди. Шунинг учун унинг рафиқаси Меланья ва ўғли Бэррон Дональд Трамп инаугурациясидан кейин ҳам Нью-Йоркда яшашда давом этишади ва ўқув йили тугагандан кейингина Трамп билан бирга Оқ уйда бўла олишади.  

Аввалроқ ОАВ АҚШнинг бўлғуси биринчи хоними ўғли Бэррон Нью-Йоркдаги хусусий мактабда ўқиши тугамагунча, Оқ уйга кўчиб ўтмай, ўғли билан бирга Trump Tower биносининг пентхаусида қолишларини маълум қилганди.