Туркия полицияси Мардин шаҳри мэри Аҳмад Туркни қўлга олди. Бу ҳақда NTV телеканалида хабар берилган.

Мэрия биносида тинтув ўтказилган. Қўлга олинган мэр илгари курдларнинг Демократик партиясини бошқарган бўлиб, ҳозирда Туркия ҳукумати тақиқлаган Курдистон ишчилар партияси сафида бўлган.

Аввалроқ Туркия ҳукумати Курдистон ишчилар партиясига алоқадорликда гумон қилиб, мамлакат жануби-шарқидаги ҳудудларда 28 нафар амалдорни лавозимидан озод этгани ҳақида хабар қилинган эди.

Шунингдек, Демократик партия вакиллари бўлган ўнлаб депутатлар ҳамда курдлар истиқомат қилувчи Диёрбакир ҳамда Ван каби шаҳарларнинг ҳокимлари қўлга олинган.