FETÖ террорчилик оқими етакчиси Фатҳулла Гулен Усама бин Лодин ва ИШИДдан кўра хавфлироқ, деб маълум қилди "Анадолу" ахборот агентлигига Туркиянинг Европа Иттифоқи ишлари бўйича вазири ва Европа Иттифоқи билан музокаралар олиб борувчи турк делегацияси бошлиғи Омер Челик Канадада хавфсизлик бўйича ўтаётган халқаро форум доирасида. 

Челикнинг айтишича, ўз террорчилик мақсадлари ҳақида очиқ айтадиган "Ал-Қоида" ва ИШИДдан фарқли ўлароқ, Гулен эркинлик, демократия, мулоқот ва сабр-тоқат каби тушунчалар ортига яширинади.  

Челик FETÖ фаолияти Канада жамиятига ҳам хавф солишини таъкидлаб ўтди. 

Челик Анқаранинг халқаро саҳнадаги позицияси ҳақида гапирар экан, Туркия барча давлатлар билан кўп томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканини айтиб ўтди.