Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субьектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш тартиби жиддий ўзгариши кутилмоқда, деб ёзмоқда Review.uz сайти.

Хусусан, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида интернет орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган давлат божларини ҳозиргидан икки мартага камайтириш белгиланган. 

Ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 октябрдаги 2646-сонли «Тадбиркорлик субьектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида топшириқ берилган.