Олдинда турган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарликнинг бориши, шунингдек, мамлакатимиз сайлов тизимидаги ўзига хосликлар Хитой оммавий ахборот воситаларида ҳам ўз аксини топмоқда.

Масалан, Тҳе Папер (Пенгпаи Неwс) Шанхай халқаро пресс-бюроси тарқатган мақолада давлатнинг олий лавозимига ҳар бир номзоднинг сайловолди дастурида республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиши кўзда тутилгани қайд этилган.

Муаллиф - халқаро пресс-бюро бош муҳаррири ва директори Ву Тинг мазкур мақолада сайловни шаффофлик, адолат ва очиқлик тамойиллари асосида ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни ҳам атрофлича қаламга олган. 

“Сайловолди кампаниясига доир материаллар оммавий ахборот воситаларида турли тилларда ёритилмоқда, сайлов билан богълиқ фаолият қатъиян миллий қонунчиликка мувофиқ ҳолда амалга оширилмоқда”, деб ёзади у. 

Ву Тинг Маъмурий жавобгарлик тўгърисидаги Кодексга сайлов ва референдумга алоқадор янги меъёрлар киритилгани ҳақида тўхталар экан, қонунчиликдаги мазкур ўзгартиришлар сайлов эркинлиги тамойилини тўлақонли амалга ошириш, миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш ҳамда очиқлик ва ошкораликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлайди.

Хитойнинг «Дунфан Сзабао» (“Шарқ тонги”) газетасида босилиб чиққан мақолада ҳам Ўзбекистондаги ҳуқуқий замин хусусида атрофлича фикр юритилган.

Журналист Вей Син қаламига мансуб ушбу мақолада республикамиз миллий қонунчилиги халқаро меъёр ва тамойилларга мувофиқ равишда фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродаларини эркин ифода этишларини таъминлаши қайд қилинган. Муаллиф мамлакатимизда бутун сайлов жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлашнинг механизмлари яратилганини алоҳида қайд этади.

“Республикада сайлов комиссиялари мустақил равишда фаолият кўрсатади. Уларнинг давлат ҳокимияти идоралари, жамоатчилик бирлашмалари, сиёсий партиялар ва мансабдор кишилардан мустақил иш олиб бориши сайловларни адолатли ўтказиш нуқтаи назаридан жуда муҳим аҳамиятга эгадир.

Марказий сайлов комиссияси ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлар ижроси округ ва участка сайлов комиссиялари, давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, корхона, ташкилот ва муассасалар учун мажбурийдир. Сайлов комиссиялари ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларни бажармаган мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади”, деб ёзади нашр. 

Хитойлик журналист ўқувчиларга маълум қилганидек, сайлов жараёнининг иштирокчилари ҳисобланадиган депутатликка ёки Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузиш ҳам миллий қонунчиликда маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мақолада сайловга оид қонунчиликни бузганлик учун жиноий жавобгарликни белгиловчи меъёрлар халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган тамойилларига асосланган ва ривожланган демократик давлатларнинг қонунчилик амалиёти ҳамда тажрибасига мос келиши алоҳида таъкидланган.

“Жаҳон” АА,

Шанхай