Жанубий Корея республикасининг “Адолат” мухолифат партияси президент Пак Кин Хега мамлакат ҳудудини тарк этишни тақиқлаш ҳамда унинг прокуратурада  тезроқ сўроқ  қилиниши борасида чоралар кўриш таклифини илгари сурмоқда. Бу ҳақда, партия тарқатган баёнотда сўз юритилган. 

"Прокуратура Пак Кин Хега хорижга чиқишни тақиқлаши ва уни сўроқ қилиш учун чоралар кўриши лозим", - дейилади ҳужжатда. Партия, шунингдек, тез орада президентга нисбатан импичмент жараёнини бошлаш зарурлигини уқдирган. 

Таъкидланишича, прокуратура ўтган ҳафтада давлат раҳбарини сўроқ қилишни режалаштирган, бироқ, президент адвокати, Пак Кин Хенинг тергов билан ҳамкорлик қилиш нияти йўқлигини билдирган. Президентнинг ўз қарорини ўзгартиришига, унинг коррупцияга алоқадорликда айбланиши туфайли азият чеккани сабаб қилиб кўрсатилган. 

Мамлакат конституциясига мувофиқ, давлатга хиёнатдан бошқа ишлар бўйича амалдаги давлат раҳбарига нисбатан жиноий иш қўзғатиш мумкин эмас.