2020 йилда Токиода бўлиб ўтажак ёзги Олимпия ўйинлари бюджети тахминан 2 трлн иен (18,2 млрд АҚШ доллари)гача қисқартирилади. Бу ҳақда Киодо ахборот агентлиги Олимпия ўйинларини ўтказиш ташкилий қўмитага асосланган ҳолда хабар қилинмоқда. 

Маълумотларга кўра, 29 ноябрь куни Япония пойтахтида ХОҚ, Токио шаҳар маъмурияти ва марказий ҳукумат вакиллари иштирокида бўлажак йиғилишда шунга оид ҳисоб-китоблар тақдим этилади. 

Бундан аввал, 2020 йилги ёзги Олимпиада бюджети 3 трлн иен (29,5 млрд доллар)ни ташкил этиши режалаштирилган эди. Бироқ, бу рақам ҲОҚ ва Токио губернатори Юрико Коикэ томонидан кескин танқид қилинди. Натижада лойиҳага харажатларни қисқартириш билан тузатишлар киритилди.