21 ноябрь туни ва 22 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ҳарбий хизматда бўлган талабаларга моддий ёрдам бекор қилинди

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати республика Қуролли кучлари сафида ҳарбий хизматни ўтаб, тўлов-контракт асосида олий ўқув юртларига қабул қилинган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш амалиётини тўхтатади.

>>> Батафсил.

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентига ҳамдардлик билдирди

Фото: © РИА Новости

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Уттар-Прадеш штати Канпур шаҳрида юз берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Пранаб Кумар Мукержига мактуб йўллади.

>>> Батафсил.

Япон аскарлари 70 йилдан бери илк маротаба хорижга жанговар вазифа бажаргани юборилдилар

Фото: Yuya Shino / Reuters

Япон аскарлари Иккинчи жаҳон урушидан бери илк маротаба хорижда қурол ишлатиш ва жангда иштирок этишни кўзда тутувчи миссияда иштирок этишади.

>>> Батафсил.

Янукович Украинада ҳокимиятнинг қўлга олиниши борасидаги фикрларини билдирди

Фото: © RIA

Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович 2014 йил февралида Киевнинг бош майдони – "Майдан"даги воқеалар аввалдан режалаштирилган бўлганини маълум қилди.

>>> Батафсил.

Россияда хорижий ишчиларни камайтириш таклифи билдирилмоқда

Фото: © RIA

Россия бош вазири ўринбосари Ольга Голодец Россиянинг муаммоли ҳудудларида хорижий ишчилар улуши қисқартирилишини қўллаб-қувватламоқда.

>>> Батафсил.

Японияда 7,3 магнитудали зилзила содир бўлди

Фото: © Flickr/ Matt Katzenberger

22 ноябрь тонгида Япониянинг шарқий қисмида 7,3 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.

>>> Батафсил.

Хитойликлар қудратли электр гиперкар тақдим қилдилар

Фото:motor.ru

Хитойнинг NextEV компанияси Nio деб номланган автомобиллар ишлаб чиқарувчи бўлимини ишга туширди.

>>> Батафсил.

Аёлларнинг "йил автомобили" аниқланди

Фото: Jaguar Land Rover

17 нафар автожурналист аёллардан иборат ҳакамлар 2016 йилги “Бутунжаҳон аёлларининг йил автомобили” танловининг натижаларини эълон қилди.

>>> Батафсил.

Шахмат қироли унвони учун учрашувда россиялик шахматчи илк ғалабага эришди

Фото: © RIA

Россиялик Сергей Карякин шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритиш учун Нью-Йоркда амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен билан баҳсда биринчи ғалабага эришди.

>>> Батафсил.