17 нафар автожурналист аёллардан иборат ҳакамлар 2016 йилги “Бутунжаҳон аёлларининг йил автомобили” танловининг натижаларини эълон қилди.

Танловда узунлиги 4,7 метр бўлган Jaguar F-Pace кроссовери ғалаба қозонди. “Ҳамёнбоп автомобиль” йўналишида Honda Jazz энг яхши деб топилган бўлса, янги Honda Civic энг яхши “Оилавий автомобиль” дея эътироф этилди. “Люкс автомобиль” борасида Volvo S90, “Экологик автомобиль”да эса Toyota Prius кўпроқ овоз тўплади. “Йил спорткари” йўналишида Ford Mustang, "Энг исталган автомобиль" йўналишида эса McLaren 570S ғолибликни қўлга киритди. 

Фото: Jaguar Land Rover
“Бутунжаҳон аёлларининг йил автомобили”
Фото: Honda
“Ҳамёнбоп автомобиль”
Фото: Honda
“Оилавий автомобиль”
Фото: Volvo
“Люкс автомобиль”
Фото: Toyota
“Экологик автомобиль”
Фото: Ford
“Йил спорткари”
Фото: McLaren
"Энг исталган автомобиль"