АҚШ Давлат департаменти ўз фуқароларини бутун Европа бўйлаб терактлар бўлиши мумкинлигидан расман огоҳлантирди.

"Ишончли маълумотларга кўра, ИШИД, "Ал-Қоида" ва уларнинг иттифоқдошлари курорт мавсуми бошланиши ва у билан боғлиқ ҳодисаларга урғу берган ҳолда Европада терактлар содир этишни режалаштиришни давом эттирмоқда", дейилган хабарда.

АҚШ Давлат департаменти фикрича, террорчилар ўз қабиҳликларини амалга оширишда турли тактикадан фойдаланиши, жумладан ноодатий қурол турларини қўллаши мумкин.