АҚШнинг Теннесси штатидаги Чаттануга шаҳрида мактаб автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда WDEF маҳаллий телеканали ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди.

Полициячилар ЙТҲ юз берган вақтда автобусда 35 ўқувчи бўлгани, улардан 23 нафари шифохонага етказилганини маълум қилган. Қутқарув операцияси давом этмоқда. 

ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда. Автобус ҳайдовчиси воқеани тергов қилишда кўмак бермоқда.