«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати республика Қуролли кучлари сафида ҳарбий хизматни ўтаб, тўлов-контракт асосида олий ўқув юртларига қабул қилинган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш амалиётини тўхтатади. Бу ҳақда Podrobno.uz сайти ёзмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг қўшма қарори билан 2006 йил 12 сентябрида қабул қилинган қўшма қарор ўз кучини йўқотган, деб топилди. Унга кўра, ёшлар ташкилоти армияда бўлиб қайтган талабаларга, тўлов маблағининг 30 фоизини қоплаш билан моддий ёрдам кўрсатиб келар эди. 

Ҳужжат ОАВда эълон қилинган кундан кучга киради.