«Лестер» кейинги босқич масаласини ҳал қилиб бўлгач, G гуруҳида фақатгина иккинчи йўлланмани қўлга киритадиган жамоани аниқлаш масаласи очиқ қолди. Йўлланма учун кураш олиб борадиган икки жамоа айнан шу турда Дания пойтахтида куч синашади.

Турнир жадвали. Ҳозирча «Лестер» кейинги босқич масаласини ҳал қилган бўлсада, гуруҳда биринчи ўринни ким эгаллаши масаласи очиқлигича қолмоқда. 4 турдан кейин «Лестер» ҳисобида 10 очко мавжуд. Иккинчи ўринда бораётган «Порту» ҳисобида 7, «Копенгаген»да 5 очко бор. «Брюгге» эса барча учрашувларда имкониятни бой бериб Европа лигаси учун бериладиган имкониятдан ҳам деярли маҳрум бўлиб улгурди. 

Лестер – Брюгге (00:45, Матч! Наш спорт)

«Лестер» юқорида тўхталиб ўтган масалага бугуннинг ўзида нуқта қўйиши мумкин. Деярли барча имкониятларидан айрилиб бўлган Бельгия чемпионига қарши ўйинда «Лестер» ғалаба қозонадиган бўлса, 1-ўрин билан кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилади. Биринчи даврадаги учрашувда меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонган жамоадан ўз уйида бошқача натижа кутиш ҳам нотўғри.

Ўйиндан олдин. Англия чемпионлар лигасидаги «Лестер» билан ЕЧЛдаги жамоа бир-биридан худди ер билан осмончалик фарқ қилмоқда. Кетма-кет икки турда Раньери шогирдлари кучли саналмаган жамоаларга имкониятни бой бериб қўйди ва жадвалнинг 14-поғонасига қадар тушиб кетди. Бироқ ЕЧЛда ҳозирча жамоа мағлубият тугул ўз дарвозасидан бирорта ҳам тўп олиб чиққани йўқ. «Брюгге» эса чемпионатдаги иккита кет-кет дурангдан сўнг ўтган ҳафта ниҳоят зафар қучди. «Сент-Трюйден» меҳмони бўлган жамоа кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Тахминий таркиблар
Лестер: 
Шмейхель, Эрнандес, Морган, Хут, Фукс, Маҳрез, Амарти, Дринкуотер, Слимани, Варди, Муса.
Брюгге: Бютель, Колс, Пулен, Денсвил, ван Рейн, Вормер, Пина, Клаудемир, Болинголи-Мбомбо, Лимбомбе, 46, Уэсли.

Имкониятлар. Букмекерлар биринчи учрашув натижасидан келиб чиқиб «Лестер»га устунликни тақдим қилишмоқда. Коэффициентлар 1.50-1.65 ставка оралиғида эканини кўриш мумкин. «Брюгге» ғалабаси учун коэффициент 5,0дан 6,5гача кўринишда акс этмоқда.

Копенгаген – Порту (00:45, Матч! Арена)

Португалияда бўлиб ўтган биринчи учрашувда қайд этилган дуранг натижа бугунгача Дания клубига плей-офф йўлланмаси учун умид бериб турибди. «Копенгаген» уч очкони қўлга кирита олса, сўнгги турда аутсайдерга қарши ўйиндан олдин жуда яхши имкониятга эга бўлиб олиши мумкин. «Порту»дан эса дастлабки ўйиндаги хатоларини такрорламаслиги талаб этилади.

Ўйин олдидан. Икки турдирки «Порту» мамлакат чемпионатида ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа ўтган ҳафтада Португалия кубоги учун баҳсларда камтарона «Шавиш» клубига пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб мусобақа билан хайрлашди. «Копенгаген» эса чемпионатда охирги тўртта учрашувда ғалаба қозонди. Энг яқин таъқибчисини 9 очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Жамоа бемалол бор эътиборини ЕЧЛга қаратса бўлади.

Тахминий таркиблар:
Копенгаген: 
Ольсен, Анкерсен, Йоргенсен, Юханссон, Аугустинссон, Фальк, Квист, Дилэйни, Вербич, Сантандер, Корнелиус.
Порту: Касильяс, Перейра, Фелипе, Маркано, Теллес, Данилу Перейра, Эррера, Оливер Торрес, Лайюн, Андре Силва, Диогу Жота.

Имкониятлар. Португалиядаги дуранг натижага қарамай, букмекерлик идоралари кўпроқ, «Порту» ғалабасига ишонишмоқда.  Меҳмонлар ғалабаси учун 2,60-2,70 коэффициент берилаётган бўлса, «Копенгаген» ғалабасига 3,50-3,65гача бўлган ставкалар берилган.