Туркия президенти Ражаб Эрдўған Исроилнинг “Канал 2” телеканалига берган интервьюсида АҚШ президентлиги сайловида Демократлар партиясидан ўз номзодини илгари сурган Ҳиллари Клинтонни Фатҳулла Гуленнинг FETO ташкилоти билан алоқаси борликда айблаб, танқид қилди. Бу ҳақда Anadolu хабар бермоқда.

«Клинтоннинг сайловолди кампанияси қайси манба эвазига моддий таъминланди? Айни пайтда Туркия билан кураш олиб бораётган FETO ташкилоти Демократларга жиддий ёрдам кўрсатадиган тузилмалардан биридир», — деди у.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Дональд Трампнинг президент бўлиши АҚШ ҳаётида янги давр бошлаб беради.
Унинг таъкидлашича, Трамп мусулмонларга нисбатан агрессив сиёсат олиб бормайди.