Туркия қуролли кучлари ва ҳуқуқ-тартибот муассасалари сафларида ҳали ҳам мухолиф Фатҳулла Гулен тарафдорлари қолмоқда, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

"Жафокашлар қонига тўйинган бу ерда ўз жонини бу айирмачи ташкилот ёки исталган бошқа тақиқланган гуруҳга сотганларга жой йўқ", деб айтган Эрдўған.

Эрдўған мамлакат "охирги террорчи йўқ қилинмагунча" душманлар билан курашишни давом эттиришини айтди.