Facebook компанияси лазерлар ёрдамида интернет сигналларини тарқатувчи Aquila дронининг ҳалокатга учраганини ошкор қилмаган. Бунинг ўрнига, Марк Цукерберг дроннинг синов парвоз муваффақиятли ўтгани ҳақида баёнот берган, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги.

28 июнда Aquila дронининг синов парвози амалга оширилган, шундан сўнг, компания  унинг омадли кечгани ҳақида ёзма баёнот берган эди. Орадан бир ой ўтгач, Facebook тарқатган бошқа хабарга кўра, дрон қўнаётган вақтда «носозликларга дуч келган». 

Шундан сўнг, Америка транспорт хавфсизлиги бўйича миллий кенгаши Aquila қулаши бўйича суриштирув ишларини бошлаб юборди. У қулаган вақтда «сезиларли зарарланган», аммо ердаги инсонлар ва биноларга зарар етказмагани аниқланди. 

Дроннинг муваффақиятли парвози ҳақида мақола ёзган The Verge нашри журналисти ўз хабарини рад этувчи материалини эълон қилиб, бундан кейин Facebook компаниясига оид хабарларни батафсил ўрганиш бўйича тавсия берган эди.