Google реал вақтда бар, кафе ёки бошқа тамаддихона қанчалик банд этилганини кўрсатувчи янги функцияни ишга туширмоқда. Бу ҳақда TechCrunch хабар бермоқда. 

"Банд этилганлик" бўлимида у ёки бу ресторан айни вақтда қанчалик тўлганини кўрсатувчи қўшимча банд пайдо бўлади. Маълумотлар жойлашган ўрни ҳақида аноним ахборот берувчи мобиль қурилмалардан йиғилади.   

Фойдаланувчиларга шунингдек тамаддихонанинг кун давомида ўртача банд этилгани ҳақидаги маълумотлар ҳам тақдим этилади. Бунинг эвазига исталган одам тамаддихонага бориш учун энг оптимал вақтни танлаши мумкин бўлади.

Нашрнинг маълум қилишича, янги функция ҳозирча ҳаммада ҳам ишга туширилмаган.