Хитойнинг Шаньси провинциясида 56 автомобиль иштирокида йирик йўл транспорти ҳодисаси содир бўлди. Бунинг оқибатида 17 киши ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда «Синьхуа» агентлиги.

Маълум қилинишича, 37 киши жароҳат олган. ЙТҲ Пекин ва Куньмин шаҳарларини боғлаб турувчи трассада юз берган. Мазкур йирик аварияга сабаб сифатида, дастлабки маълумотларга кўра, нам қор кўрсатилган. Айни дамда ҳукумат воқеа юзасидан текширувлар ўтказмоқда.

Фото: Twitter/Xinhua News
Фото: Twitter/CCTV NEWS
Фото: Twitter/CCTV NEWS
Фото: Twitter/Xinhua News