Ҳиндистонда валюта ислоҳотининг дастлабки 8 кунида 80 млрд долларга тенг эски қоғоз пуллар муомаладан чиқарилди, деб хабар бермоқда Ҳиндистон захира банки.  

9 ноябрдан Ҳиндистонда хуфёна иқтисодиёт, коррупция, қалбаки пул ишлаб чиқарувчилар ва террорчиликни молиялаштиришга қарши кураш доирасида мамлакатдаги энг катта купюралар – 500 ва 1000 рупийлик қоғоз пуллар муомаладан чиқарилди. Фуқаролар эски валютадан 2 минг рупий миқдоридаги суммани алмаштириб олиш ёки валютани ҳисоб рақамига қўйиб, уни ҳафтасига 24 минг рупийдан ечиб олиш имконияти орқали халос бўлишлари мумкин.   

"Банклар 2016 йил 10 ноябрдан 18 ноябргача умумий ҳисобда 5,4 трлн рупий (80 млрд доллар) алмаштирганлар ёки қабул қилганлар, ундан 33 млрд рупийлик валютани (5 млрд доллар) алмаштирганлар ва 5,1 трлн рупийни (75 млрд доллар) депонентга олганлар", дейилди матбуот баёнотида.  

Бундан ташқари, банкоматлардан бир трлн рупий (1,5 млрд доллар) ечиб олинган.

Ҳукуматнинг ҳисоб-китобига кўра, муомаладан чиқарилаётган банкноталар аҳолида мавжуд валютанинг 86 фоизини ташкил қилади. Бу эса 209 млрд долларга тенг. Шу тариқа, муомаладан эски банкнотанинг деярли ярми чиқариб бўлинди.