Суперкарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Lamborghini компанияси Италиянинг Болонья шаҳри аэропортига Huracan (Довул) суперкарини тақдим этди. Автомобиль 2017 йил январигача самолётларни учиш йўлагига қадар кузатиб боради. 

Суперкар Lamborghini компаниясининг аэропортдан атиги 25 км узоқликдаги Сант-Агата Болоньезедаги қароргоҳидан олиб келинган. У сариқ рангга бўялган ва кузовнинг ён томонларига шаҳарнинг график сурати туширилган. Милтилловчи маёқлар билан жиҳозланган ва юкхона юзасига «Follow me» («Ортимдан юр») сўзлари қайд этилган. 

Lamborghini раҳбарияти, суперкарнинг аэропортдаги хизмати Италия автомобиль маркасининг музейига ташриф буюрувчилар сонининг ошишига хизмат қилади деб умид боғламоқдалар. 

Фото: Motor.ru

Lamborghini Huracan 5,2 литр ҳажмли, атмосферали V10 агрегати билан жиҳозланади. У дақиқасига 560 айланиш лаҳзасида 610 от кучи билан таъминлай олади. Двигателга иккита узатмали 7 босқичли автоматик трансмиссия ёрдам беради. Купе 3,2 сонияда «юз»га чиқа олади. Унинг максимал тезлиги соатига 325 кмни ташкил этади. 

Компания 2013 йилда ҳам Болонья аэропорти хизматига суперкарини тақдим этган эди. Ўшанда Aventador модели бу вазифани шараф билан адо қилганди.