Мексиканинг Герреро штатида 8 та бошсиз жасад топилди. ACN ахборот агентлиги маълумотларига кўра, жасадлар номаълум кимсалар томонидан катта целлофан пакетларда 21 ноябрга ўтар кечаси Тикстла шаҳри яқинидаги йўлда ташлаб кетилган. Жасадларда қийноқ излари бўлган.

Жасадлар олдида нарконома деб аталувчи хат қолдирилган бўлган, бу эса ушбу жиноятга наркомафиянинг алоқаси борлигидан дарак бериши мумкин.

Герреро штати Мексиканинг энг хавфли ҳудудларидан ҳисобланади. Бу ерда жиноий гуруҳлар АҚШга гиёҳванд моддаларни транзит қилишни ўз назоратларига олиш учун уруш олиб борадилар. Айнан шу штатда 2014 йил сентябрида 43 талаба йўқолиб қолган. Кейинроқ маълум бўлишича, бу талабалар полициячилар томонидан ўғирланиб, Игуала шаҳрида жиноятчиларга топширилганлар ва кейинроқ ўлдирилганлар.