«Олд Траффорд» стадиони хавфсизлик хизмати ходимлари Англия чемпионатининг 12-турида «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» ўртасидаги ўйин олдидан ўйинга чиптасиз кирмоқчи бўлган 2 талабани тутишди.

The Telegraph нашрининг аниқлик киритишича, «МЮ»нинг мухлиси бўлган 2 йигит ўтган ҳафтанинг жума кунида стадионга келиб, сайр қилишган. Экскурсия якунида улар стадион ҳожатхонасига кириб яширинишган ва тунни шу ерда ўтказишган.

Ўйин олдидан стадион синчиклаб текширилаётган маҳалда стадион ходимлари уларни ушлаб олишган. Улар полицияга олиб борилган.

«Манчестер Юнайтед» расмийси бу талабаларнинг тутган йўлини қоралаб чиққан, лекин улар хавфсизликка таҳдид қилишмагани, чунки стадионга киришдан олдин металли детектордан ўтишганини қайд этиб ўтган.