22 ноябрь куни Ҳонконгда ёнида 20 млн ҳонконг доллари (2,58 млн АҚШ доллари атрофида) бўлган шахс номаълум кишилар томонидан тунаб кетилди. Бу ҳақда Хитойнинг Sina ахборот агентлиги маълум қилмоқда.

Маълумотларга кўра, мегаполис кўчаларидан бирида пичоқ билан қуролланган бир қанча шахслар тиллалар тўла сумкани қўлга киритишган ва кўздан ғойиб бўлишган.

Айни дамда полиция воқеа тафсилотларини ўрганмоқда. Жиноят билан боғлиқ бошқа ишларга ойдинлик киритилмаган.