Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2016 финалидан олдинги кечинмалари ва ҳиссиётлари ҳақида гапириб ўтди.

«Ўйиндан олдинги машғулотга чиққанимда, французларни бироз хотиржамликка берилган ҳолатда кўрдим. Улар худди финалда ғолиб чиққандек хурсанд эди. Мана шу нарса бизга қўл келган.

Мен жамоадошларимга қарата: «Йигитлар, французлар бизни осонликча мағлуб этиш ҳақида ўйламоқда, бироқ бу бизни финал бўлади. Улар Португалияни қанчалик кучли эканини кўриши керак», дедим.

Уларнинг хатти-ҳаракатларидан хотиржамликка берилишганини кўрдим ва сардор сифатида бундан фойдаланиб қолдим», деган Роналду France Football нашри мухбирига.

Португалия терма жамоаси Евро-2016 финалида қўшимча бўлимлар вақтида Францияни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.