Мадриднинг «Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг айтишича, «Атлетико» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн Евро-2016 мусобақаларида Роналдуни кўрарга кўзи йўқлигини тан олган. 

«Парижда, Евро-2016 финалида, Гризманн менинг олдимга келди ва деди: «Сени кўрарга кўзим йўқ». 

Финалда жароҳат олганимда, оёқларимни боса олмай қолгандим. Бу учрашувни тўлиқ ўтказишни хоҳлагандим. Аммо бирданига тушундимки, бунинг иложи йўқ эди», — деган Роналду France Football нашрига берган интервьюсида.

Португалия ушбу учрашувда Францияни мағлуб этиб, (1:0) бош совринни қўлга киритганди. Шунингдек, ундан олдинроқ Европа чемпионлар лигаси финалида  ҳам Роналду ва «Реал» Гризманн жамоаси «Атлетико»ни пенальтилар сериясида (1:1, 5-3 пен) мағлубиятга учратганди.