«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду яна бир «Олтин тўп»ни қўлга киритишни жуда хоҳлаётганини тан олди.

«Менинг мақсадим – ҳар йили «Олтин тўп»ни қўлга киритиш. Ўтган йили ушбу мукофотга эга бўла олмагандим. Умид қиламанки, бу сафар ютаман», дея португалиялик футболчининг сўзларини келтирган France Football.

Қайд этиш керакки, ушбу футболчи жорий йилда жамоаси билан ЕЧЛда ғолиб чиққани ва терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлгани унинг мукофот ғолиблиги учун фаворитлигини таъминламоқда.

Қолаверса, у Испания чемпионатида «Реал» билан кумуш медаль соҳибига айланганди.

Бундан аввалги хабарларда, Роналдунинг агенти Жорже Мендеш унинг мижозидан бошқа ҳеч ким «Олтин тўп–2016»га муносиб эмаслигини билдирганди.