Россия футбол иттифоқи президенти Виталий Мутко ЖЧ-2018 ўйинларининг телевизион трансляцияларини сотиб олиш муаммолари ҳақида гапириб ўтди.

– Бизда жаҳон чемпионати ўйинларини трансляция қилиш нархи бир пайтлари бўлган 32 миллион долларни ҳам ҳеч ким тўлай олмайди. Ҳозир у 100 млн доллар. Россия  Первый, Россия, Матч ТВ каби холдинглар бўлса ҳам ЖЧни намойиш этиш ҳуқуқини сотиб ололгани йўқ. Нарх жуда баланд. Ҳаттоки битта ноль қўшилган деса ҳам бўлади.

– Россия трансляцияларсиз қолиб кетиши мумкинлигидан қўрқмайсизми?

– Биз ФИФА билан битта битимга келишишимиз керак. Улар ҳам буни яхши тушунади. Келгусида қандай бўлишини кўрамиз. Ҳозир Россияда тендер давом этмоқда, деган Мутко.