Япония бош вазири Синдзо Абэнинг фикрича, Транстинч океани ҳамкорлиги бўйича келишувда АҚШ иштирок этмас экан,ҳамкорлик фойдасиздир

Абэ Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказган матбуот анжуманида қўшимча қилганидек, келишувда иштирок этаётган давлатларнинг ҳеч бири АҚШдаги президентлик сайловидан кейин ушбу битимдаги ўз иштирокини бекор қилмаган. 

ТТҲ келишуви Осиё-Тинч океани минтақасида янги эркин савдо ҳудудини ташкил этиш бўйича давлатлараро битим бўлиб, АҚШ раҳбарлигида бир неча йиллар давомида тайёрланган ва 2016 йил февралида имзоланган эди. Уни АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Сингапур, Малайзия, Бруней, Вьетнам, Япония, Мексика, Чили ва Перу давлатлари имзолаган. 

Ушбу келишувни тайёрлаш ва имзолаш Обама маъмуриятининг Осиёдаги сиёсатининг асосий жиҳатларидан бири бўлди. Бироқ, ўз сайловолди чиқишларида мазкур келишувни кўп бора танқид қилган Дональд Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонгач, келишув тақдири хавф остида қолаётган эди. 

Дональд Трамп президентликка киришганидан сўнг, ушбу келишувдан чиқиш ҳамда ўзаро фойдали икки томонлама савдо шартномалари юзасида музокаралар олиб боришини билдириб, бу хавотирлар асосли эканини тасдиқлади.