Ўзбекистонлик милиционерлар Қирғизистонга чорвадор ва унинг отларини қайтаришди. Бу ҳақда Қирғизистон ички ишлар вазирлигида ўзбекистонлик ҳамкасбларига иқтибос келтирилган ҳолда маълум қилинди.   

Таъкидланишича, музокаралар натижасида Қирғизистоннинг Аксий туманида яшовчи Акилбек Бўронбоевни озод қилишга эришилган. Бўронбоев бир ой аввал Ўзбекистон чегарачилари томонидан чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун ҳибсга олинган. У 24 та оти билан бирга ватанига қайтарилган.
 
Маълум қилинишича, Жалолобод вилоятининг чегараолди ҳудудларида 10 ой ичида 53 от ва 109 майда шохли чорва Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган. Икки давлат мутасадди идоралари вакилларининг учрашуви ва музокаралари натижаларига кўра, Қирғизистонга 49 от ва 109 та майда шохли чорва қайтариб берилган.