Жанубий Корея вазирлар маҳкамаси Шимолий Корея томонидан ядровий ва ракета хавфи мавжудлигига ишора қилиб, Япония билан хавфсизлик ва мудофаа соҳасида махфий маълумотлар билан алмашиш бўйича келишувни маъқуллади. Бу ҳақда Ёнҳап ахборот агентлиги маълум қилди

Келишув кучга кирадиган бўлса, Сеул ва Токио Шимолий Корея ҳақидаги ахборотни АҚШ воситачилигисиз, тўғридан-тўғри ўзаро алмашишлари мумкин бўлади. Жанубий Корея биринчи навбатда Шимолий Корея ҳудудидаги баллистик ракеталар ҳақидаги маълумотлар олиш борасида япон сунъий йўлдошлари томонидан олинган суратларга қизиқиш билдирмоқда.  

Япония билан келишув Жанубий Корея мухолифатининг эътирозлари ва мудофаа вазири Хан Мин Гунинг Токио билан келишув сабабли истеъфога жўнатилиши талабларига қарамасдан маъқулланган.