Корея Республикаси маданият, спорт ва ахборот вазирининг собиқ ўринбосари 22 ноябрь куни мамлакат президенти Пак Кин Хе билан боғлиқ коррупция иши юзасидан ҳибсга олинди. Прокуратуранинг хабар беришича, 55 яшар Ким Чонни ҳибсга олиш бўйича ордерни Сеул туман суди тақдим этган.

"У товламачиликда, аниқроғи, Samsung  корпорациясига 1,6 млрд вон (1,35 млн доллар) маблағни президентнинг яқин дугонаси Чхве Сун Силнинг компаниясига “қурбон” қилишни талаб қилган", - дейилади хабарда. Бундан ташқари, у Чхве Сун Силга давлат эътиборига молик сирларни етказишда ҳам айбланган.

Ким Чон 2013 йил вазир ўринбосари бўлгунга қадар Сеулнинг "Ханъян" университетида дарс берган.