Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 24 ноябрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, бироз қор ёғиш эҳтимоли бор. Кечаси 7-9, кундузи 2-4 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин.  Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Кечаси 13-18, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.