Apple компаниясининг 2016 йил 3-чоракда бутун дунё бўйлаб смартфонлар савдосидан тушган умумий даромаддаги улуши рекорд даражадаги 91 фоизга етди, деб хабар бермоқда Strategy Analytics тадқиқот компанияси.

Кўрилаётган даврдаги глобал операцион даромад 9,4 млрд долларни ташкил қилган. Ундан 8,5 млрд доллари айнан Apple’га тегишлидир.

Бу борада 2-ўринни 2,4 фоиз ва 0,2 млрд доллар билан Huawei эгаллади. Бу компания биринчи марта Android операцион тизимида ишловчи смартфон сотувчи энг сердаромад компания бўлди.  

Ундан кейинги ўринларни Vivo ва Oppo эгаллади. Шу тариқа Хитойнинг 3 та компанияси смартфонлар сотувчи энг сердаромад компаниялар қаторидан жой олган.   

Аввалроқ 2016 йил 3-чоракда сотилган 10 смартфондан  9 таси Android’да ишловчи смартфон бўлгани маълум қилинганди.