Бокс бўйича ўрта вазн тоифасида жанг олиб борувчи британиялик боксчи Аҳмет Паттерсон Лиам Уильямсга қарши Буюк Британия чемпионлиги учун ўтадиган жангни кўча муштлашувида олган жароҳати сабаб рад этди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

«Югураётганимда йўлда неча одамларни учратдим. Уларнинг ёнидан айланиб ўтмоқчи бўлдим, бироқ ораларидан бир киши қўлига ғишт олди ва юзимга қараб урди. Шундан сўнг муштлашув бошланиб кетди. Ўзимни ҳимоя қила бошлаганимдан сўнг улар қочиб кетишди», — деди Паттерсон.

29 яшар боксчи боши ва ўнг кўзидан жароҳат олган. У шу сабаб баҳсга чиқа олмаслигини маълум қилган. Унинг ўрнига венгериялик Габор Горбикс ринга кўтарилади.