CNN эфирдаги ноўрин саволи учун узр сўради

Жамият 23 Ноябрь 2016 5698
Фото: Tjournal.ru

Американинг CNN телеканали кўрсатувларидан бирида ноўрин саволни экранга жойлаштиргани учун расман кечирим сўради. 21 ноябрь куни телебошловчи Jim Sciutto The Lead (Етакчи) ток-шоусида кўрсатув меҳмони, АҚШ ўта ўнг кайфиятдаги ҳаракат етакчиси Richard Spencer билан мулоқот ўтказган. Ўшанда, экранда «Ўта ўнг ҳаракат раҳбари яҳудийлар инсонми, деб сўрамоқда» деган ёзув қўйилган.

Аввалроқ, Спенсер Вашингтонда бўлиб ўтган анжуманда, Трампнинг ғалаба қозониш имкониятларини минимал баҳолаган сиёсий экспертларни кескин танқид қилган эди. Унинг ўзи янги сайланган президент тарафдори ҳисобланади. 

“Қизиқ, бу одамлар, ҳақиқий одамларми ёки Жон Оливер бир кун аввал айтганини қандайдир қора кучлар такрорлашга мажбурлайдиган руҳсиз големларми? Республикачи стратеглар ва сиёсий маслаҳатчилар бизларни кунига кечқурун NBC телеканалида танқид қилади-я”, - деган эди Ричард Спенсер. 

Гап шундаки, CNN ходимлари Спенсер сўзларидан иқтибос келтирар экан, унинг ким ҳақида сўз юритаётганига ойдинлик киритган қисмини қисқартириб, экранда «Ультра ўнг кайфиятдаги ҳаракат етакчиси яҳудийлар инсонлигини шубҳа остига қўймоқда», -деган сўзларни қолдирган.

Аслида эса, Спенсер яҳудийларни ҳимоя қилиш учун раввин Лёв томонидан гилдан ясалган улкан голем ҳақидаги афсонага таянган, холос. Шу билан ўта ўнг кайфиятдаги ҳаракат раҳбари Трампнинг заифлиги ҳақида бонг урганлар аслида учинчи томонларга хизмат қилувчи, шунчаки «гапирувчи бошлардир» дейишни ирода қилган. 

CNN телеканалининг бундай қисқартирмаси ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Шундан сўнг, CNN раҳбарияти томошабинлардан узр сўрашга мажбур бўлган. 

“Биз узоқни кўра олмаганимиз сабабли шундай ношудлик қилдик. Биз ўз афсусимизни билдирамиз ва кечирим сўраймиз”, - деган телеканал раҳбарияти. 

Сўнгги вақтларда, CNN телекомпанияси Трамп ва унинг тарафдорларини танқид қилиш мақсадида бир неча маротаба ўзини ноқулай вазиятларга солиб қўйди. Масалан, октябрь ойи охирларида республикачи конгрессмен билан суҳбат олиб борилаётганда, сиёсатчи Ҳиллари Клинтон ҳақидаги WikiLeaks маълумотларини ёдга олиши билан бевосита мулоқотни узиб қўйган эди. 
 

Кун янгиликлари
Шавкат Мирзиёев экспорт соҳасидаги камчиликлар учун қатор раҳбарларни огоҳлантирди
21:49 / 27.06.2017 20609 Ўзбекистон
Ноқонуний интернет: турли мамлакатларда қандай хизматлар блокланган
19:00 / 27.06.2017 15677 Технология
Ўзбек футболига қарғиш текканми?
16:17 / 27.06.2017 38725 Спорт
Иқбол Мирзо: “Ҳар ерда Ўзбекистон биз билан!..”
JICA ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги лойиҳага қўл уришди
Мадҳияни астойдил айтмайдиган филиппинликларга жарима солинади
22:01 142 Жамият
Газ ва электр тўловлари Ўзбекистон аҳолиси ойлик маошининг 7,5 фоизини ташкил қилади
Германияда дунёдаги илк горизонтал ҳаракатланувчи лифт синовдан ўтказилди
Дайжест: коммунал қарздорлик муҳокамаси, вазирликнинг шубҳали танлови, “таслим этилган” Telegram ва куннинг бошқа хабарлари
21:46 2970 Жаҳон
Тишланган қулоқ воқеасига 20 йил бўлди (фотожамланма)
21:40 3938 Спорт
Кўпроқ янгиликлар