Тибет диний раҳнамоси Далай-лама XIV Тензин Гьяцо АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп билан шахсан учрашгани АҚШга ташриф буюрмоқчилигини маълум қилди. Буддавий етакчи АҚШга Трамп инаугурациясидан бориши мумкин. Бу ҳақда ОАВ хабар бермоқда.     
  
"Мен баъзи муаммоларни ҳал қилиш учун АҚШга боришим зарур, шунинг учун мен янги президент билан учрашувга бораман", деб айтган Далай-лама.

Далай-лама АҚШни ҳамиша буюк давлат деб ҳисоблаганини ва шунинг учун унинг янги раҳбари билан учрашиши тўғри бўлишини айтган.
 
Далай-ламанинг айтишича, сайловолди кампанияси давомида "номзодлар ўз фикрларини билдиришда эркинроқ бўладилар", бироқ сайланганларидан кейин ўз сўзлари учун катта масъулият сезишлари керак бўлади.