Эрон парламенти гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган кимсаларга ўлим жазосини узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алиштириш борасидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Эрон телевидение хабар берган.

Қонун лойиҳаси ташаббускорлари олий жазони 30 йилга қадар бўлган муддатдаги қамоқ билан алмаштириш таклифини билдирган. Энг оғир жазо гуруҳ таркибида ҳаракат қилган ва қўлга олиш жараёнида ўқотар ёки совуқ қурол топилган шахсларга нисбатан қўлланилади.

Ушбу қонун лойиҳаси Эронда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган кимсаларга нисбатан ўлим жазосини қўллашни бекор қилиш борасидаги ҳаракатлар авж олгач, тайёрланди. Либерал матбуотнинг таъкидлашича, Эрон қонунларининг бешафқатлиги наркотик моддалар айланиши билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилиш статистикасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаяпти. Шу билан бир қаторда, бундай категорияда жиноий ҳаракатларни амалга оширган шахсларга нисбатан энг кўп ўлим жазоси қўлланилади. Ҳар йили Ислом Республикасида деярли мингта қатл этиш ўтказилиб, бу халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг жиддий танқидига сабаб бўлмоқда. 

Қонунни кучга кириши учун уни Эрон Ислом Республикаси Кузатув кенгаши тасдиқлаши лозим. Ушбу парламентости органига 12 нафар энг ҳурматли шиалар вакили киради. У қабул қилинаётган қонунчилик актларининг ислом қоидаларига тўғри келишини кузатиш билан шуғулланиб келади.