Япониянинг Фукусима префектурасида бўлиб ўтган 7,4 магнитудали зилзиладан сўнг, 22 ноябрь куни 82 та афтершок қайд этилди. Бу ҳақда NHK телекомпанияси хабар бермоқда.

Улардан энг кучлиси 5,7 магнитудали зилзила бўлди. У асосийсидан 18 соат ўтиб, қайд этилди. Метеорология хизмати мазкур афтершокли силкинишлар ҳудди шу туманда ҳафта давомида бўлиб туришидан огоҳлантиришган.

Эслатиб ўтамиз: 22 ноябрь тонгида Япониянинг шарқий қисмида 7,3 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.

Япония метео хизмати маълумотига кўра, зилзила эпимаркази океаннинг Фукусима префектураси соҳилига яқин ерида жойлашган. Маълумот учун: 2001 йил айнан шу префектурадаги зилзила сабаб атом электростанцияларида авария чиққан эди. 

Бундан ташқари, зилзила оқибатида 1,4 метрли цунами кўтарилган.